120 ko'rilgan

Талабани ўқиш даврида бир ойлик армияга юбориш тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4260-савол:

Ассалому алайкум. Углим Университетда укийди. Уни военкоматга чакириб , 1 ойлик армия хизматига пул тулашни таклиф килиб шартнома имзолашибди. 2023 йил май ойида. Углим энди 18 ешга тулган. Бугун военкоматдан телефон килиб 1 ойлик армия пулини тулаб март 2024 да армияга бориб келасиз деб айтяпти. Углим укишни битиргандан кейин боришни режалаштирганмиз. 1 ойлик  Армияга бориш тартиби кандай?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонуннинг 21-моддасига мувофиқ чақирилувчиларнинг муддатли ҳарбий хизматга, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш туман (шаҳар) чақирув комиссиясининг қарори асосида уларнинг оилавий шароитига кўра, саломатлигига кўра, ўқишни давом эттириши учун амалга оширилади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, ушбу қоидада ўқишни давом эттириши учун муддатни кечиктириш мумкинлиги қайд этилган. 

❗️Шунингдек, ушбу модданинг учинчи қисмида олий таълим муассасаларида кундузги ўқишда таҳсил олаётган талабалар ўқишни давом эттиришлари учун уларнинг чақирилиш муддати ўқишни тамомлагунларига қадар кечиктирилиши белгиланган. 

Мазкур модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ олий таълим муассасаларидаги таълимнинг кундузги ва кечки шаклида таҳсил олаётган талабалар ўз розилиги билан сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиниши мумкин. Бунда талабалар бир ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга июл-августда жалб этилади.

❗️Эътибор берган бўлсангиз, нормада талабанинг розилиги билан сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиш мумкинлиги қайд этилган. Агар розилик бўлмайдиган бўлса, ушбу норманинг биринчи қисмига кўра ўқиш муддати тугаган кунгача муддат кечиктирилиши керак бўлади. 

Бу вазиятда сиз туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз керак деб ҳисоблаймиз.

Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 01 Dek, 23 da maqola yozgan. | 120 ko'rilgan