96 ko'rilgan
Солиқ органи савдо дўконимизни олди-сотди қилишдан олган даромадимизни ҚҚСга тортиб 12% солиққа тортиши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4293-савол:

Ассалом Алейкум ! Саволим шундай: Корхонамиз савдо ташкилоти булиб бир йиллик товарооборотимиз  1 млрд дан кам булганлиги учун 2023 йил январь ойидан катий айланмадан солик тури туловчи сифатида яьни хар ойда  белгиланган солик туловини туловчи сифатида фаолият курсатганмиз. Бу КАТИЙ солик туловда корхона фойда солиги ва ККС туламаслиги белгиланган. Корхонамиз 2023 йил сентябрь ойидан ККС туловчи солик турига утказилди ва гувохнома олинди. Саволим энг асосий мазмуни шундан иборатким корхонамиз Катий солик туловчи сифатида фаолият курсатган давр яьни март 2023 йилда узига тегишли булган савдо дуконини фукарога нотариал идора оркали олди сотди шарномасига асосан реализация килган эди. Хозирги кунга келиб Солик идораси томонидан корхонамизга юкорида кайд этилган савдо дуконини реализация килишдан топган даромадимизни ККС га тортиб 12% лик солик туловини тулашимиз кераклиги тугрисида корхонамизга талабнома киритган. Саволим Солик идорасининг шу талабномаси тугрими еки нотугрими. Мана шу холат буйича аник конуний маслахатингизни сураб мурожаат килмокдамиз. Олдиндан рахмат жавобингизни кутаман.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Солиқ кодексига биноан бир календар йилда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми белгиланган миқдордан ошмайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқни тўловчилар ҳисобланади.

❗️Савдо дўконининг сотувдан олинган даромади ҳам реализация суммасига қўшилади. Балки ўша сотган март ойингизни ўзида сотилган мулк ҳисобига реализация 1 млрд сўмдандан ошиб кетган бўлиши мумкин.

Умуман олганда сизлар ҚҚС тўловчи сифатида солиқ турига ўтказилишингизнинг сабаби ҳам реализация миқдорининг 1 млрд сўмдан ошганлигидир. Бир календар йил давомида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми белгиланган миқдордан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар қонун ҳужжатларида белгиланган миқдор ошган ойнинг кейинги ойидан бошлаб ягона солиқ тўловини тўлашга ўтади.

Ўша дўконнинг олди-сотди пули қўшилгандан кейин корхонангиз реализация миқдори 1 млрд дан ошиб кетган бўлиши керак ва сизлар сентябрдан олдинроқ бу тизимга ўтишингиз керак бўлган.

✅ Шундай экан солиқ органи талабномаси тўғри.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 24 Dek, 23 da maqola yozgan. | 96 ko'rilgan