50 ko'rilgan

❗Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни судга юбориш тартиби

 

Ваколатли орган (мансабдор шахс) жабрланувчининг ёки унинг қонуний вакилининг ярашув тўғрисидаги аризасини олгач, уч кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳуқуқбузарнинг розилигига кўра ишни тарафларнинг ярашуви муносабати билан судга юбориш ҳақида қарор чиқаради ҳамда ишни тегишлилиги бўйича судга юборади.

 

Қарорнинг тавсиф қисмида:

 

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритиш учун асос;

 

маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва улар томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар;

 

ярашув тўғрисидаги аризанинг мазмуни ҳамда ҳуқуқбузарнинг аризага нисбатан муносабати кўрсатилади.

 

Қарорнинг қарор қисмида:

 

ишни судга юбориш ҳақидаги қарор;

 

ашёвий далиллар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

 

Агар иш бўйича ҳуқуқбузар сифатида иштирок этиш учун бир неча шахс жалб қилинган бўлиб, уларнинг барчаси билан ярашувга эришилмаган бўлса, ярашувга эришилмаган ҳуқуқбузарларга тааллуқли материаллар ажратилади ва улар бўйича иш юритиш умумий қоидаларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

 

Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар ваколатли органнинг (мансабдор шахснинг) ишни тарафларнинг ярашуви муносабати билан судга юбориш ҳақидаги қарорида кўрсатилиши керак

Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 03 Dek, 23 da maqola yozgan. | 50 ko'rilgan