81 ko'rilgan
❗️ПОРА БЕРИШ

⚡️САВОЛ;

Пора берган шахсга қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ;

Жиноят кодексининг 211-модасига кўра, пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

✏️ Юқоридаги нормани соддароқ тилга ўгирадиган бўлсак, бир шахс  битмаган ишини бирорта мансабдорни ёрдамида битириш учун ўша мансабдорга ўзи ёки бирорта воситачи ёрдамида пора бериб, мен шу ишни қиламан сен кўрмасликка олиб турасан ёки кўрмасликка олиб турмайсан шу ишни мени ўрнимга сен қиласан деб уни мансабидан фойдаланиб ишини битирмоқчи бўлса, анашундай шахс юқоридаги жавобгарликка тортилади.

❗️Албатта, юқорида кўрсатилган жавобгарлик бу бошланишига холос. Суд жараёнида пора бериш жинояти қандай шахс томонидан, қанча миқдорда ва кимлар билан биргаликда содир қилинганига қараб жазо тури ва муддатлари оғирлаштирилади.

✅ Агар пора берган шахс 30 сутка давомида айбини тан олиб, бунга мажбурланганини билдириб, ўз ҳоҳши билан арз қилса жавобгарликка тортилмайди.

✏️ Агар пора берган шахс халеги мансабдор билан иши битмаганидан кейин 3-4 ойдан сўнг бирор жойга шикоят қилиб — мен "проста" у одамни синаш учун 5 минг доллар бергандим, йўқ ўзи ёмон одам эмас, шунчаки пулингни ишлатиб қўйдим деяпти, айтилар пулимни қайтариб берсин деса, йўқ унақаси кетмайди. Бундай ҳолатда уни ўзини жазоси бироз енгиллаштирилиши мумкин лекин тўлиқ эмас. Энди олган билан берган қолган масалани ичкарида келишиб олишига тўғри келади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 23 Noy, 23 da maqola yozgan. | 81 ko'rilgan