148 ko'rilgan
ХОТИНИНИ ДЎППОСЛАГАН ЭРГА ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР ?

⚡️САВОЛ;
Эрим ичиб келиб жуда кўп марта мени дўппослаб уради. Охири тоқатим тугаб уни устидан арз қилмоқчиман. Агар арз қилсам унга шу қилмиши учун қандай жавобгарлик қўлланиши мумкин ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59 прим 2-моддасига асосан, хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсни дўппослаш, ушбу шахсларга соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (3 400 000 сўм)дан йигирма баравари (6 800 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

✏️ Демак, Сиз эрингизни устидан у Сизни урганлиги натижасида соғлигингизга юқорида кўрсатилгани каби шикаст етказилганлиги учун арз қилсангиз суд томонидан унга 15 суткагача маъмурий қамоққа олиш чораси ёки 3 400 000 сўмдан 6 800 000 сўмгача жарима жазоси қўлланиши мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 07 Yan da maqola yozgan. | 148 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing