101 ko'rilgan
❗️ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАЛАРНИ ТУНГИ ВАҚТДА КОМПЮТЕР ЎЙИНЛАР ЎЙНАШИГА ИМКОН БЕРГАН ШАХСЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БОР!

⚡️САВОЛ;

Тунги вақтда компютер ўйнаш хоналарида вояга етмаган болаларга ўйин ўйнатган компютерхонанинг эгасига қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ;

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188 прим 2-моддасига асосан, ресторанлар, кафелар, барлар, клублар, дискотекалар, кинотеатрлар, компьютер заллари, Интернет тармоғидан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ёки бошқа кўнгил очиш (дам олиш) жойларининг раҳбарлари ёхуд бошқа масъул шахслари томонидан вояга етмаган шахснинг тунги вақтда ота-онасидан бири ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг кузатувисиз кўрсатилган муассасаларда бўлишига йўл қўйиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш баравари (4 950 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 23 Noy, 23 da maqola yozgan. | 101 ko'rilgan