47 ko'rilgan
МЕҲНАТ ДАФТАРЧАМДАГИ ХАТОНИ ТЎҒРИЛАТИШИМ КЕРАК, ЛЕКИН МЕН ИШЛАГАН ТАШКИЛОТ ТУГАБ КЕТГАН...

САВОЛ.
Ассалому-алайкум, сиздан бир илтимос. Биз ишлаган давлат ташкилоти 2023 йил май ойида тугатилган. Биз ишдан бўшашга мажбур бўлганмиз. Ҳозир янги ташкилотга ишга кирмоқчиман, лекин меҳнат дафтарчамга қарасам, ишдан бўшаш куни нотўғри кўрсатилган экан. 2023 йил 16 майни ўрнига 2023 йил 16 март ёзилган экан. Буни ким тўғрилаб беради? Ишлаган жойимдаги кадр опага айтсам, ишхона тугаб кетганку, ҳаммамиз бўшаб бўлганмизку деяпти. Маслаҳат беринг, нима қилсам тўғри бўлади?

ЖАВОБ.

Агар сиз давлат ташкилотида ишлаган бўлсангиз ва бу давлат ташкилоти тугатилган бўлса, демак, унинг юқори ташкилоти ёки муассиси ҳисобланган юқори давлат идораси мавжуд. Бу аниқ.

Мен сизга айтсам, Адлия вазирлигидан 402-сон билан рўйҳатдан ўтган “Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома бор.

Мана шу Йўриқноманинг 2.6-бандида "меҳнат дафтарчасига нотўғри ёки ноаниқ ёзув киритган ташкилот тугатилган бўлса, бундай хатони тузатиш мазкур ташкилот бевосита бўйсунган юқори ташкилот томонидан (бундай ташкилот мавжуд бўлмаган тақдирда тегишли архивлардан олинган маълумотлар асосида амалга оширилади), ташкилот қайта ташкил этилган ҳолларда эса унинг ҳуқуқий вориси томонидан амалга оширилади" дейилган.

Демак, мана шу қоидага асосан агар сиз ишлаган давлат ташкилоти тугатилган бўлса, меҳнат дафтарчангиздаги нотўғри ёки хато маълумотни тузатиш учун ушбу ташкилотнинг юқори ташкилоти ёки муассиси ҳисобланган давлат идорасига мурожаат қиласиз.

Улар меҳнат дафтарчангиздаги хато маълумотларни тузатиб беришга мажбур
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 17 Yan da maqola yozgan. | 47 ko'rilgan