176 ko'rilgan
ХОТИНИМ БИЛАН БИР УМР ЯШАШГА МАЖБУРМАНМИ ?

Бир ҳазилкашроооқ обуначимиз савол йўллабди. Савол қуйидагича!
Хотиним билан 7 йилдан бери бирга яшайман  лекин мени бирор марта рашк қилмайди. Устинга шарий никох билан бошқа ҳотин оламан деб таҳдид солсаммикааан деб турибман. Туришидан шунгаям рухсат берадиган. Агар рухсат берворса бошқа хотинга уйлансам қонунчиликда шунга рухсат борми ёки бир умир шу билан яшашга мажбурманми ?

Жавоб; Оила кодексининг 13-моддасида диний расм-русмлар билан тузилган никоҳ ҳуқуқий хисобланмаслиги белгиланган. Жиноят кодексининг 126-моддасида кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш —базавий ҳисоблаш миқдорининг (Ҳозирда базавий хисоблаш миқдори 330 000) эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган. 
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 09 Yan da maqola yozgan. | 176 ko'rilgan