45 ko'rilgan
⁉️ Меросхўр меросни олгунча вафот этса, унинг улуши қандай тақсимланади?

     Агар меросхўр мерос очилгунга қадар вафот этса, унинг улуши авлодларига тенг миқдорда ўтади (тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик). Масалан, агар ўғил (қиз) отаси ёки онасидан олдин вафот этган бўлса, унинг болалари бобоси ёки бувисининг вафотидан сўнг қолган меросга нисбатан тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича меросхўр бўлади.

     Агар меросхўр мерос очилганидан кейин, лекин уни қабул қилиб олишга улгурмасдан вафот этса, унга тегиши керак бўлган меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи унинг меросхўрларига ўтади (мерос трансмиссияси).

     ⁉️ Кимлар меросдан мажбурий улуш олади?

     Мерос қолдирувчининг вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз болалари, шунингдек меҳнатга қобилиятсиз эри (хотини) ва ота-онаси, васиятнома ёки қонун бўйича ворис бўлганда ушбу меросхўрга тегиши лозим бўлган улушнинг камида ярмини (мажбурий улуш) мерос қилиб олади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 26 Noy, 23 da maqola yozgan. | 45 ko'rilgan