70 ko'rilgan
АЛИМЕНТНИ ОЛДИНДАН ТЎЛАШ УЧУН ХОТИННИНГ РОЗИЛИГИНИ ОЛИШ КЕРАКМИ?

@Yurist_Xizmati 3711-савол:

Assalomu alaykum. Ajrashganman bir nafar farzandim bor, aliment to'lovchiman. Savol: Alimentni oldindan 5 yillik tulovini qilmoqchiman (chet elga chiqish uchun taqiqni bekor qilish uchun), bu uchun undiruvchidan rozilik olish sharti bormi (u rozi bo'lmasligi mumkin). Shuni to'liq tartibini tushuntirib bersangiz

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонуннинг 42-1-моддасининг мазмунига кўра қарздор мажбуриятини белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 6-октабрдаги 808-сон қарорига иловада тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги низом мувофиқ алимент тўловларини ихтиёрий равишда тўлаётган жисмоний шахслар муайян давр учун алиментни олдиндан тўлаш мумкин.

 ❌Бу усулда алимент олувчининг розилиги талаб этилмайди.

✅ Шунга кўра, сиз ҳам алиментни олдиндан тўлаш учун турмуш ўртоғингиздан розилик олишингиз шарт эмас.

 

Алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунига қадар ҳар қандай давр учун 5 йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилади. Агар болалар вояга етгунига қадар бўлган давр 5️ йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.

❇️ Соддароқ айтганда, алимент тўловчи:

 фарзанди вояга етишига 5 йилдан ортиқ вақт бўлганда камида беш йиллик алиментни (масалан қарздорнинг фарзанди 4 ёш бўлса, унда бирданига 5 йиллик суммани);

 агар фарзанди вояга етишига 5 йилдан кам бўлса, унда фазанди вояга етгунча бўлган давр учун алиментни бирдагина тўлаши керак.

‍♂ Мисол учун, фарзанд 16 ёшга тўлган бўлса, 2 йиллик алиментни биратўла тўлайди.

❗️Бу усулда фақат пул бериш шарт эмас, бунда ундирувчига алиментларни олдиндан тўлаш ҳисобига кўчмас (уй-жой, нотурар жой) ёки кўчар мулк (автотранспорт воситаси) ёхуд бошқа қимматли ашё (мерос қолган тилла узук) тақдим этилиши мумкин.

☝️Ушбу усулда пулни тўлаш ёки мол-мулкни топшириш 10 иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади. Алиментни бирдагина тўлаш ҳақида ариза тегишли МИБ ёки фуқаролик судга берилиши мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 20 Noy, 23 da maqola yozgan. | 70 ko'rilgan