117 ko'rilgan
1 январдан электр энергияси ва табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими жорий этилади

Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг янги Қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, электр тармоқларига уланиш учун электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари ўрнатиш ишлари 2024 йил 1 январдан бошлаб юридик истеъмолчиларнинг ва 2024 йил 1 апрелдан бошлаб маиший истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

2024 йил 1 январдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими жорий этилади.

2024 йил 1 январдан табиий газ учун олдиндан тўлов қилмаган юридик истеъмолчиларга ҳисоб-китоб етказиб берилган газ қийматига нисбатан 1,4 коеффицентда ҳамда таъминот корхонасига олдиндан тўловсиз етказиб берилган табиий газ қийматига нисбатан 10 фоиз миқдорида молиявий жарима қўллаш тизими жорий этилади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 30 Dek, 23 da maqola yozgan. | 117 ko'rilgan