1,540 ko'rilgan
Уханга коронавирусни ўрганиш учун борган мутахассис муҳим фактларни ошкор қилди

Россиялик ёш мутахассис Виталий Кацман Хитойнинг Шенчжен шаҳридан Ухан шаҳрига янги зотилжам вирусини ўрганиш учун юборилган. У яқинларига қўнғироқ қилиб, айрим жиҳатларни тушунтирибди.

Агар сизда шамоллаш туфайли бурун битиши ва балғам бир вақтда бўлса сиз коронавирус инфекцияси ташувчиси бўла олмайсиз. Коронавирус зотилжами — бу бурун битмасдан қуруқ йўтал келтириб чиқаради. Агар сиз касалликни аниқлаш ва профилактикасидан хабардор бўлсангиз — буни дўстларингизга тушунтиринг.

Ухан вируси ҳароратга чидамсиз ва 26–27 даража иссиқда ўлади. Шунинг учун кўпроқ қайноқ сув ичинг. Қуёш остида тез-тез ва узоқроқ вақт бўлинг. Қайноқ сув дори эмас, соғлиқ учун фойдали ва барча вирусларда самарали.

Врачнинг коронавирус бўйича маслаҳатлари:

1. Вирус ўлчами бўйича йириккина (ячейка диаметри 400-500 нм), шу сабабли оддий тиббиёт маскаси уни фильтрлай олади. Агар вирус юқтирган киши аксирса ёки сиздан 3 метргача наридан ўтса вирус уча олмайди, ерга тушади.

2. Агар вирус металл сиртга тушса у камида 12 соат яшайди. Шу сабабли қандайдир металл сиртга қўлингиз теккан бўлса, совунлаб яхшилаб ювинг.

3. Вирус мато устида 6–12 соат мобайнида фаол бўлади. Оддий кир ювиш кукуни вирусни ўлдира олади. Қишки кийимларни шунчаки офтобда қуритиб, вирусни ўлдириш мумкин.

Коронавирус томонидан чақириладиган зотилжам касаллиги аломатлари:

1. Вирус томоққа ўтгач, томоқ худди ангинага чалингандек қуриши мумкин. 3–4 кун давом этади.

2. Шундан сўнг вирус бурун суюқлиги билан қоришиб, трахеяга ўтади, сўнгра ўпкага ўтиб, ўпка шамоллашини келтириб чиқаради. Бу жараён 5–6 кун вақтни олади.

3. Коронавирусли зотилжам чоғида юқори тана ҳарорати ва нафас олиш қийинлашиши кузатилади. Буруннинг битиши одатдагидек бўлмайди, одам худди сувда чўкаётгандек ҳиссиёт пайдо бўлади. Бу ҳолатда дарҳол врачга мурожаат қилиш керак.

Касаллик профилактикаси:

1. Вируснинг юқтириб олишнинг энг кенг тарқалган тури — инсонларга тегиниш, шу сабабли қўлни тез-тез ювиб туриш керак. Вирус қўлингизда 5–10 дақиқа яшай олиши мумкин, бироқ шу қисқа муддат ичида ҳар нарса бўлиши мумкин (сиз кўзингизни ишқалашингиз, бурнингизга тегинишингиз мумкин).

2. Микробни йўқотиш ёки унинг таъсирини камайтириш мақсадида қўлни тез-тез ювиб туриш билан бирга, у ҳали оғиз бўшлиғида бўлса ўпкага ўтишининг олдини олиш учун сиз томоқни Бетадин билан ғарғара ҳам қилишингиз мумкин.

Жуда эҳтиёт бўлинг ва кўпроқ қайнатилган сув ичинг.

Янги NCP коронавируси юқтирилганлик белгисини узоқ вақт намоён этмаслиги мумкин. Унда одам касаллик юқтирганини қаердан билса бўлади?

Сўнгги маълумотларга кўра, COVID 19 аломатлари яққол намоён бўла бошлагунга қадар вируснинг инкубация (яширин) даври 28 кунгача чўзилиши мумкин.

Бу вақтга келиб тана ҳарорати оша бошлаган ва йўтал тутган инсон шифохонага тушач, унинг ўпкасида 50 фоизлик фиброз аниқланади ва бу энди жуда кеч бўлганини англатади!

Тайванлик экспертлар барчамиз ҳар эрталаб қилишимиз мумкин бўлган синовни тавсия этишмоқда.

Чуқур нафас олиб, нафасни 10 сониядан узоқроқ вақт чиқармай туринг.

Агар сиз бу ишни йўталмасдан, қийналмасдан муваффақиятли якунлай олсангиз ўпкангизда фиброз йўқлигини билдиради, бу эса инфекцияга йўлиқмаганингиз нишонаси.

Вазият оғирлашганда бу ишни эрталаб тоза ҳавода ҳар куни такрорланг!

COVID-19 ни даволаётган япон врачларидан жиддий маслаҳатлар.

Оғзи ва томоғи қуруқ эмас ҳўл бўлишини ҳар бир инсон текшириб туриши керак. Ҳар 15 дақиқада кам-камдан сув ичиб туринг.

Нега?

Агар вирус оғзингизга кирган бўлса ҳам ичимлик суви ва бошқа ичимликлар уни қизилўнгач орқали ошқозонга ювиб туширади. Ошқозондаги кислоталар вирусни осонгина маҳв этади.

Агар сиз сувни мунтазам равишда ичиб турмасангиз… вирус нафас йўлларингизга тушиб, ўпкага ўтиши мумкин. Бу эса жуда хавфли.

Илтимос, оилангиздагилар ва дўстларингизга жўнатинг ва бўлишинг. Барча ҳақида қайғуринг ва дунё коронавирусдан тезроқ халос бўлсин.

Доимо соғ-саломат бўлинг!
Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 17 Mart, 20 da maqola yozgan. | 1,540 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing

kamoltukhtaev Bu mavzu Internet va tarmoqlar bo'limida 05 Iyun, 19 da maqola yozgan. | 473 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 04 Dek, 23 da maqola yozgan. | 21 ko'rilgan