105 ko'rilgan
❓  Иш стажимни тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларим бор. Пенсиямни қайта ҳисоблатишим мумкинми?

      "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 49-моддасига асосан, пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

     ◼️- пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этганда;

     ◼️ - ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;

     ◼️ - боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;

     ◼️- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарганда;

     ◼️- даромадлар индексaция қилинган тақдирда амалга оширилади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 12 Yan da maqola yozgan. | 105 ko'rilgan