169 ko'rilgan
❗️ЯНГИ АВТОМОБИЛГА РАҚАМ ОЛИШ ВА АВТОМОБИЛНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ НЕЧПУЛГА ТУШАДИ ?

 Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сон буйруғига асосан, автомототранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беришда ҳамда уларни рўйхатдан ўтказишда қуйидаги тўловлар ундирилиши белгиланган.

 Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун БҲМнинг 3,5 баравари (1 190 000 сўм) миқдорида;

 Автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг10 фоизи (34 000 сўм) миқдорида;

 Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани бериш учун БҲМнинг 70 фоизи (238 000 сўм) миқдорида ундирилади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 10 Yan da maqola yozgan. | 169 ko'rilgan