101 ko'rilgan
ЯНГИ ИШ БОШЛАДИМ, ВАЗИФА ВА ВАКОЛАТЛАРИМНИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАСАМ БЎЛАДИ?

САВОЛ.
Assalomu alaykum men yaqinda davlat ishga  joylashdim lavozimim boʻyicha qonuniy vazifalarim va vakolatlarimni qaysi internet  saytlaridan olsam boʻladi? iltimos shu haqida maʼlumot bersangiz.

ЖАВОБ.

Биласизми, ҳар бир касб ва лавозимнинг иш ҳусусиятлари ҳар хил бўлганлиги учун уларнинг ҳар бири бўйича ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва вазифаларни аниқ бир манбадан топиш имконсиз.

Қонунчилик ҳужжатларида баъзи масалалар, жумладан, ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўпроқ умумий жиҳатлардан келиб чиқиб ёритилади.

Масалан, ҳозирги Меҳнат кодексимизнинг 21 ва 22-моддаларида ходимларнинг умумий ҳуқуқлари ва умумий мажбуриятлари кўрсатилган.

Ана шу ҳар икки моддада ходимларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнат шартномасига мувофиқ ҳам белгиланиши мумкинлиги назарда тутилган. Бу нима дегани?

Бу шуни англатадики, ҳар бир лавозим ва ҳар касб бўйича ходимларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, ваколатлари ва жавобгарлиги деталлаштирилган ҳолда корхонанинг меҳнатга доир бошқа ҳуқуқий ҳужжатлари ва меҳнат шартномасида кўрсатилиши мумкин.

Бу ерда корхонанинг меҳнатга доир бошқа ҳуқуқий ҳужжатлари деганига эътибор қаратинг, бундай ҳужжатларга масалан, ходимларнинг лавозим-йўриқномалари ҳам киради. Айнан мана шу лавозим-йўриқномалари орқали ҳар бир лавозим ва ҳар бир касбга оид вазифалар, ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ва ваколатларни аниқ қилиб белгилаб олиш мумкин.

Тушунишимча, сиздаги асосий муаммо, ташкилотингиздаги ҳар бир лавозим ва иш ўринлари бўйича лавозим-йўриқномалари ҳали ишлаб чиқилмаганга ўхшайди.

Қандай лавозимда иш бошлаганингизни аниқ айтсангиз, сизга керак бўладиган лавозим-йўриқномасидан намуна юборишимиз мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 07 Yan da maqola yozgan. | 101 ko'rilgan