75 ko'rilgan
ХОДИМЛАРИДАН ШАНБАЛИК, СУҒУРТА ВА ОБУНАГА ДЕБ ОЙЛИК ИШ ҲАҚИДАН УШЛАБ ҚОЛГАН ДИРЕКТОРГА ҚАНДАЙ ЧОРА КЎРИЛАДИ?

@Yurist_Xizmati 3120-савол:

Ассолому алайкум мен мактабгача талим муассасида директорман саволим шундай: ДМТТ огзаки топширигига асосан ходимлардан шанбалик, сугурта ва обунага касаба уюшмамиз карори ва ходимларни аризасига асосан ойлик иш хакидан ушлап колгандик.

Адлия мени чакиртирип ноконуний ушлап колгансиз деб тушунтириш хати олди. Менга энди кандай чора курилади иш хакимдан 30фоизини жарима сифатида ушлап колишга Адлия асослими мен нима килишим ёки каерга мурожат килишим мумкун

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

✅ Албатта асосли.

❌ Сизни нима ҳаққингиз бор оғзаки бўладими ёзма бўладими ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолишингиз мутлақо мумкин эмас. Бунга Меҳнат кодекси 164-моддаси асос бўлади.

‍♂ Сиз эса ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиб, ушбу нормани бузгансиз.

❗️Бундай вақтда эса сизга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 23 Noy, 23 da maqola yozgan. | 75 ko'rilgan