98 ko'rilgan
❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИНИ ОЛИШ ЯНГИ МУДДАТГА УЗАЙТИРИЛАЁТГАНИДА ОРАДА УЗИЛИШ БЎЛАДИМИ ?


⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлашнинг белгиланган муддати тугагач, ариза берувчи ушбу нафақа ёки моддий ёрдамни янги муддатга тайинлаш учун ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бунда болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун ариза олдинги даврда тайинланган ушбу нафақа ёки моддий ёрдамни тўлаш муддати тугаётган ойдан кейинги ойда берилади деб кўрсатилган.

✏️ Яъни, агар Сизни болалар нафақасини олаётган муддатингиз 2023 йилнинг декабрь ойида тугаса Сиз 2024 йилнинг январь ойида қайта ариза топширишингиз мумкин. Қайта топширган аризангиз хам юқоридаги низом талабларига тўғри келса Сизга февраль ойидан бошлаб яна нафақа тўланиши бошланади. Табиийки орада бир ой узилиш бўлади. Узилиш бўлаётган ой бу Сиз қайта ариза топширган январь ойи хисобланади. Демак, болалар нафақаси бир муддатдан кейинги муддатга узайтирилаётганида орада бир ой узилиш бўлади ва бу қонуний жараён хисобланади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 12 Yan da maqola yozgan. | 98 ko'rilgan