113 ko'rilgan
❗️МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАБ ТАВСИЯНОМА ОЛГАНЛАРГА ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАР БОР?

 Адлия вазирлиги томонидан 31.01.2020 йилда 3215-сон билан рўйхатдан ўтказилган қўшма қарорга илова қилиб келтирилган Низомга асосан, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, тавсияномага эга бўлган фуқаролар;

 1) Республиканинг олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга;

 2) Республиканинг ОТМ (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириш учун ОТМга қабул параметрларидан ташқари ажратиладиган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

❗️Муддатли ҳарбий хизматни тугатган ҳарбий хизматчиларга бериладиган тавсиянома 3 йил давомида амал қилади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 07 Yan da maqola yozgan. | 113 ko'rilgan