141 ko'rilgan
Ўриндиқда тўғри ўтириш соғлик учун муҳим

Инсонларнинг асосий қисми вақтининг катта улушини бир жойда ўтирган ҳолда ўтказади. Агар улар доимий бир жойда нотўғри ҳолда ўтирса, бу гавданинг нотўғри бўлиб қолишига ёки бел оғриғига сабаб бўлиши мумкин.

Тўғри ўтириш билан эса:

✅ Ҳаракатланаётганда танага тушадиган босим камаяди;
✅ Бўғимлар ва мушаклар ҳолати яхшиланади;
✅ Инсон организмида мувозанат сақланади;
✅ Мушаклар зўриқишининг олди олинади;
✅ Умуртқа поғонаси саломатлиги мустаҳкамланади.

Қандай қилиб тўғри ўтириш мумкин?

Тўғри ўтириш инсон ўтирган ўриндиққа, нима иш билан машғул бўлаётганига ва унинг  вазнига қараб белгиланади.

❗️Қуйидагилар тўғри ўтириш учун ёрдам беради:

 Оёқ полга тегиб туриши;
 Оёқ тиззаларини ёки тўпиқни бир-бирига чалиштириб ўтирмаслик;
  Тиззалар билан ўриндиқ орасида кичик масофа сақлаш;
 Тўпиқни тизза билан бир хил чизиқда ушлаш;
 Икки тиззани бир хил баландликда ушлаш;
 Елкаларни эркин тутиш;
 Қўлларни тиззалар билан бир хил узоқликдаги масофада ҳаракатлантириш;
 Жуда узоқ муддат ўтириб қолишдан сақланиш, бунда ҳар 1 соатда 10 дақиқа танаффус қилиш керак.
Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 31 Dek, 23 da maqola yozgan. | 141 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing