177 ko'rilgan
Одам руҳий ҳолат таъсирида меъёрдан кўп овқатланиши мумкин

❗️Инсоннинг руҳий ҳолати меъёрдан ортиқ овқатланишга олиб келиши мумкин. Бунга қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

 Стресс: сурункали стресс иштаҳа очувчи кортизол гормонини оширади, оқибатда эса инсонда овқат ейишга талаб ошади;

 Зерикиш: қиладиган иши бўлмаган одам овқат билан чалғишга ҳаракат қилиши мумкин;

 Соғиниш: одам яхши хотираларини ўйлаш орқали болалигида ёки маълум даврда яхши кўрган маҳсулотларни соғиниши ва шунинг учун уларни ейиши мумкин;

 Кучли чарчоқ: Инсон чарчаган пайтда онгсиз равишда кўп овқатланиши мумкин.

 Ижтимоий таъсир: ён-атрофидаги одамлар инсонга таъсир қилиб, унинг ортиқча овқатланишига таъсир қилиши мумкин. Масалан, ярим кечаси пицца ейишга ундаш, газли ичимликлар ичишга рағбатлантириши мумкин.


Бу каби зарарли ҳолатлардан халос бўлиш учун:

❌ Қайси ҳолат кўп овқатланишга сабаб бўлишини аниқлаб, ўша ҳолатдан халос бўлишга ҳаракат қилиш;

 Тўғри овқатланиш кундалигини тутиш ва унга амал қилиш;

‍⚕️ Агар эҳтиёж бўлса, терапевт ёки психологга мурожаат қилиш зарур.

Манба

kun.uz
Bu mavzu Shaxsiy rivojlanish bo'limida 31 Dek, 23 da maqola yozgan. | 177 ko'rilgan