57 ko'rilgan
Табиий газ ходимлари смс жўнатиб, хизмат кўрсатмай пул талаб қилса, уларга жазо борми?

@Yurist_Xizmati 4302-савол:

Асалому алайкум! Табий газ буйича савол. Табий газ техник курик ходимлари СМС жунатиб хизмат курсатмай пул талаб килса уларга хам жазо борми? Хаттоки тармокдан газни учириб хам куйди. Хизмат курсат банкга тулайман десам хонадонимга кириб айиб излашга тушди лойихада йук точка деб акт ёзишди кул куйишдан бош торти деб узлари кул куйишдан. 600минг газдан карз деб СМС жунатиб ундирди. Мен ноконуний тармока уланганим йук. Хисоблагич оркали ёксак хамма айиб биздамасдир уларда хам бордир. Республика пракратурасига тел килсам урганмай идорадан жавоб хати жунатган. Ходимлар бошлигига ураман деди деб борган. Кушниларим гувох ёнимга келиб гапирганда кукрагидан сурдим. Бир борига акт ёз ютиб чикасан деб айтди шериклари. Исиемолчи хам ютами ёки доим ютказми

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️У ҳолатда туман прокуратурасига ёки ички ишлар органига мурожаат қилишингиз лозим. Агар сиз айтган вазият тасдиқланса, ўша ходимга нисбатан жиноий иши қўзғатилиши мумкин.
 
Қаранг! Жиноят кодексининг 210-моддасига кўра Пора олиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши:

 базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бунда Жиноят протсессуал кодексининг 322-моддасида шахсларнинг аризалари жиноят ишини қўзғаш учун асос бўлиши белгиланган.

Ушбу кодекс 324-моддасига мувофиқ шахсларнинг жиноят тўғрисидаги аризалари ёзма ёки оғзаки бўлиши мумкин. Ёзма ариза арз қилувчи шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим.

Ариза келиб тушгандан сўнг ЖПК 329-моддасига биноан жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб қонунийлигини ва асослар етарли эканлигини текшириш зарурати бўлган тақдирда эса, ўн суткадан кечиктирмасдан ҳал қилиниши лозим.

❗️Шунга кўра сиздаги вазиятда ҳам юқоридаги ҳаракатлар амалга оширилади. Агар ўша шахснинг ҳаракатларида пора олиш аломатлари тасдиқланса, унга жиноят иши қўзғатилиши мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 27 Dek, 23 da maqola yozgan. | 57 ko'rilgan