49 ko'rilgan
Ўқитувчи журналга баҳони нотўғри кўчиргани учун жазо борми?

@Yurist_Xizmati 4249-савол:

Ассалому алейкум укитувчи дарсда назорат иши олса назорат иши дафтарига 5 куйиб журналга 4 куйса конунчиликда кандай чора курилади сиздан илтимос конун буйича кенгрок жавоб берсангиз ман мактаб директориман рахмат олдиндан

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Аслида бу масалани савол сифатида кўтарадиган жиҳати йўқ. Тўғри, Халқ таълими вазирлигининг 01.07.2021 йил 206-сонли буйруғида ўқитувчининг ўқувчилар билимини холис баҳолаш мажбурияти қайд этилган.

Ундан ташқари Халқ таълими вазирининг 2021-йил “6” сентабрдаги 284-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятида автоматлаштирилган ахборот тизими билан ишлаш ва архивлаштириш тартиби ҳақидаги Низомга мувофиқ ўқитувчилар ўқувчиларнинг олган баҳоларини электрон журналга қўйишига оид масалалар ҳам мавжуд.

Лекин ўқитувчи чаклашлик, адашиш ёки техник хатолик туфайли журналга баҳони хато киритган бўлиши мумкинку. Бунинг учун зудлик билан ўқитувчини жазолаш шартми?

➖ Меҳнат қонунчилиги бўйича иш берувчи меҳнат интизомини бузган ходимларга интизомий таъсир чораси қўллаш ваколатига эга.

Меҳнат кодекси 312-моддасига биноан иш берувчи қуйидаги таъсир чораларидан бирини қўллашга ҳақли:

1) ҳайфсан;

2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин.

3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари).

❗️Бироқ бунда бир қатор тартибларга роия қилиши шарт. Хусусан, ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиши, шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шарт.

Сизга ҳам ўша ўқитувчидан биринчи галда нима сабабдан бундай хатоликка йўл қўйганини аниқлаш мақсадида тушунтириш хати олишни тавсия қиламиз.

Шунда аниқ сабаблар маълум бўлгач, ҳақиқатда қасддан ёки лоқайдлик туфайли баҳо хато киритилган бўлса, унда ходимга юқоридаги жазо чораларидан бирини қўллашингиз мумкин.

Бунда МК 313-моддаси учинчи қисми бўйича интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 22 Noy, 23 da maqola yozgan. | 49 ko'rilgan