43 ko'rilgan
Устамалар нотўғри тўлангани туфайли жавобгарлик директорнинг зиммасида бўладими?

@Yurist_Xizmati 4287-савол:

Нотугри туланган деб топилган устама деректор хисобидан туланиши канчалик тугри Устамани района хам текшириб олади. Камисия 7 кишидан иборат булиб битта деректорни овози хал килмеди. Устамани укитувчини узи оладику. Юридик маслахат берсангиз. Жавобингизни куттб коламан. Олдиндан рахмат

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низом 16-бандига асосан умумтаълим муассасаси педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатишнинг тўғри, холис ва адолатли амалга оширилиши учун жавобгарлик Ишчи гуруҳ раҳбари зиммасига юклатилади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, устаманинг тўғри тўланиши учун Ишчи гуруҳ раҳбари жавобгар эканлиги қайд этилган.

‍♂️ Бунда низомнинг 10-бандига мувофиқ ишчи гуруҳ раҳбари – директор ҳисобланади.

❗️Шунга кўра, устамалар нотўғри тўланганлиги туфайли жавобгарлик директорнинг зиммасида ҳисобланади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 25 Dek, 23 da maqola yozgan. | 43 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing