42 ko'rilgan
❗️УЙ-ЖОЙИ БЎЛМАГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР "АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ГА КИРИТИЛИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ;

Мен ижарада яшаб келаман. Ўзимни номимда уй-жойим йўқ. Уй-жойга мухтожлигим сабабли аёллар дафтарига киритилишим мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ;

Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, уй-жойга мухтож яъни, нотурар жойларда истиқомат қилаётган, доимий яшаш учун турар жойи бўлмаган, бир хонадонда (кичик ҳовлида) уч ва ундан ортиқ оила яшаётган (уй-жой майдони белгиланган ижтимоий нормадан кам бўлган), бироқ ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган, хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд хотин-қизлар аёллар дафтарига киритилиши мумкинлиги кўрсатилган.

➖Мазкур талаблар бўйича Сиз аёллар дафтарига киритилишингиз мумкин
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 20 Dek, 23 da maqola yozgan. | 42 ko'rilgan