90 ko'rilgan
❗️АЁЛЛАР ДАФТАРИГА 30 ЁШГА ТЎЛМАГАНЛАР ХАМ КИРИТИЛИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ;

Ёшим 27 да. Ҳозирги ёшимда аёллар дафтарига киритилиб, шу дафтарга киритилган аёлларга бериладиган имтиёзлардан мен хам фойдаланишим мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ;

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилдаги 145-сон қарори билан тасдиқланган «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бобида, «Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади: деб, киритилиши мумкин бўлган тоифалар санаб ўтилган. Биз эса у тоифаларни санаб ўтирмаймиз сабаби саволингизни жавоби чиқиб бўлди.

✏️ Демак, "Аёллар дафтари"га киритилиш учун талабгор 30 ёшдан ошган бўлиши керак экан. Сиз ҳозирги 27 ёшингизда "Аёллар дафтари"га киритишларингни сўрайман деб тегишли жойга борсангиз улар Сизга ўттизга кириб кейин келинг дейиши мумкин ва уларда бунинг учун асос бор.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 10 Noy, 23 da maqola yozgan. | 90 ko'rilgan