31 ko'rilgan
Таътилни кейинги йилга кўчирса бўладими? Ёки фойдаланилмай қолган таътил куйиб кетадими?

@Yurist_Xizmati 4290-савол:

Ассалому алайкум, саволим куйидагича: мен шу йили меҳнат таътилимнинг (ўтган йилги таътил 14 кун+стаж 4 кун + 2 нафар фарзандларимга 4 кун + асосий таътил 21 кун+ қўшимчаси 6 кун= ярмини олиб 25 кун, 24 куни колган. Ушбу таътилни кейинги йилган кўчирсам бўладими? Шу йил олмасам куядими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❌ Таътил куйиб кетмайди.

Қаранг! Меҳнат кодексининг 230-моддаси биринчи қисмида ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши кераклиги қайд этилган.

☝️Қоиданинг мазмунидан ҳамма ходимлар таътилларини шу иш йилининг ўзида олиши, иш берувчи эса таътилни шу иш йилида бериши шартлиги келиб чиқмода.

Лекин юқоридаги норманинг иккинчи қисмига асосан ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн тўрт календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт.

✅ Демак, мазкур асослардан бири бўлганда ходимнинг таътилнинг бир қисмини (14 календар кундан ортиқ) келаси йилга кўчириши мумкин ва бунда ходим келаси йил ўша таътилдан фойланиши лозим.

✅ Шунга кўра сиз ҳам таътилнинг қолган қисмини келаси йилга кўчиришингиз мумкин.

❗️Агар бундай бўлмаган тақдирда, таътилнинг қолган қисми учун ишдан бўшаган вақтингизда компенсация оласиз (МК 234 ва 172-м).
Bu mavzu Ta'lim bo'limida 20 Dek, 23 da maqola yozgan. | 31 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing

SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 04 Apr da maqola yozgan. | 35 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 12 Noy, 23 da maqola yozgan. | 81 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Ta'lim bo'limida 3 kun oldin da maqola yozgan. | 213 ko'rilgan