32 ko'rilgan
ИШДАН БЎШАДИМ, ЎТГАН ЙИЛГИ ТАЪТИЛ ПУЛИНИ ОЛСАМ БЎЛАДИМИ?

@Yurist_Xizmati 3712-савол:

Assalomu aleykum. Men Ixtisoslashtirilgan davlat umumiy o'rta ta'lim maktabida o'qituvchi bo'lib ishlaganman. 2022-yil fevral oyida maktabda qo'shimcha targ'ibotchi vazifasiga ham ishga qabul qilindim. Iyun oyida menga o'qituvchiligimga mehnat ta'tili berilib targ'ibotchiligimga mehnat ta'tili berilmasdan ishga chiqdim ish haqqi to'landi. Bundan tashqari 2020-2021 o'quv yilida ham IDUM da o'quvchilarni qabul qilishda ishlaganligim sababli mehnat ta'tili berilmadi. Men 2022- yil 14-sentabr kuni boshqa maktabga ishga o'tganligim sababli o'z xohishim bilan mehnat shartnomasi bekor qilindi. Savolim shundan iboratki, menga (raschotnoy) kompetensiya chiqarib berilishi kerakmi? foydalanilmagan mehnat ta'tili uchun ham chiqariladimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

✅ Ҳа албатта, сизга компенсация тўланади.

❗️Ходим ишдан бўшаган вақтдаги унинг ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб компенсация ҳисобланади.

Меҳнат кодекси 151-моддасига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.

☝️Шу қоидага кўра ходим ишдан бўшаган вақтда фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация олиши лозим.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низом 16-бандига кўра сизга ўриндошликдаги лавозимингиз учун ҳам (тарғиботчи) меҳнат таътили пули тўланиши керак эди.

Энди қаранг! Йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 2985) 18-бандига асосан меҳнат таътили ҳақи миқдорини ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинган ўртача иш ҳақини Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда эълон қилинадиган ҳар бир календар йилга иш вақти календари (иш вақти баланси) бўйича аниқланган олти кунлик иш ҳафтасида жорий календар йилдаги иш кунларининг ўртача ойлик сонига бўлиш орқали ҳисоблаб чиқиладиган ходимнинг ўртача кунлик иш ҳақидан келиб чиқиб аниқланади.

☝️Айнан шу қоидага кўра компенсация миқдори ходим ишдан бўшаган вақтидаги ўртача ойлик иш ҳақи бўйича аниқланади.

 

❗️Хулоса қиладиган бўлсак, сиз ўз ташаббусингиз билан ишдан бўшаганингизда сизга Меҳнат кодекси 110-моддаси билан ҳисоб-китоб (расчётной) қилиниб, фойданилмаган меҳнат таътили пули тўланиши керак эди. Бу масалада туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 20 Noy, 23 da maqola yozgan. | 32 ko'rilgan