25 ko'rilgan
Ҳомиладорлик бўйича рўйхатдан ўтишим шартми?

⁉️Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ва ҳомиланинг ривожланиш босқичи 12 ҳафтага етган бўлса зудлик билан доимий ёки вақтинча рўйхатга олинган жойингиз бўйича қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаларида рўйхатдан ўтишингиз шарт.

✅ Ҳомиладор аёлларни рўйхатга қийиш ва туғруққа қадар даврий тиббий кўрикларни ўтказиш мутлақо бепул, давлат ҳисобидан амалга оширилади.

❗️ Бунинг учун Сиз паспортингиз ёки уни ўрнини босувчи бошқа ҳужжат билан, у бўлмаганда маҳалла фуқаролар йиғинининг маълумотномаси асосида маҳаллий поликлиникада (ёки қишлоқ врачлик пункти) диспансер кузатувига олинади. Ҳомиладор аёлларни рўйхатга қўйиш учун ҳақ ундирилмайди.
Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 15 Dek, 23 da maqola yozgan. | 25 ko'rilgan