65 ko'rilgan
#Сўраган_эдингиз

Гемоглобин паст бўлса нима бўлади?

Савол: – Гемоглобин тушиши кишига қандай таъсир қилади?

Чаросой, каналга келган савол.

Иммунитет юқори бўлиши учун темир моддаси жуда зарур.

Агар организмда темир танқислиги кузатилса, эркакларда жинсий заифлик, аёлларда эса ҳайз келиши издан чиқади.

Мутахассисларнинг фикрича, гемоглобиннинг оз миқдорда камайиши ҳам фавқулодда ҳолат саналади.

Гемоглобин эркакларда бир литр қонда 130-160 грамм, аёлларда эса 120-140 грамм бўлиши меъёр ҳисобланади.

Гемоглобин миқдорининг камайиши, ошқозон яраси, эрозия, ҳатто саратон касалликлари келиб чиқишига ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Яна инсон кучдан қолади, депрессияга учрайди, сочлари тўкила бошлайди ва ҳоказо.

☝️Шундай экан, ҳар бир инсон ўз танасидаги темир моддаси ва гемоглобин миқдорини назорат қилиб бориши керак.

Темир моддаси бор препаратларни фақат шифокор тавсияси асосида қабул қилиш лозим.
Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 14 Noy, 23 da maqola yozgan. | 65 ko'rilgan