83 ko'rilgan
#Биласизми?

АЁЛЛАР ЭРКАКЛАРДАН КЎРА КЎПРОҚ УХЛАШЛАРИ КЕРАК

Америкалик олимларнирнг фикрича, аёллар эркакларга қараганда 1 соат кўпроқ ухлашлари керак экан.

Улар ўтказган тадқиқотда 950 нафар одам қатнашди. Иштирокчиларнинг уйқу вақтидаги мия фоалияти таҳлил қилинди. Маълум бўлишича, аёл кишига эркаклар билан тенг ҳолда ўзини тетик ҳис қилиши учун бир соат қўшимча уйқу талаб этлади.

Мутахассислар бу фактни асослаб беришди. Аниқланишича, ҳаммаси аёлларнинг ўйлаш жараёни билан боғлиқ экан. Улар бир неча ишни бир пайтда бажариш учун эркакларга қараганда кўпроқ қувват сарфлашади. Бундан ташқари, аёллар миясининг ҳар иккала ярим шари ҳам бир хил фаолликда ишлайди. Эркакларда эса фақат битта ярим шар фаол ишлаши аниқланган.
Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 14 Noy, 23 da maqola yozgan. | 83 ko'rilgan