72 ko'rilgan
❗️Ўқитувчи ўқувчини дарсдан чиқариб юбориши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4235-савол:

Маткабда ўқитувчи ўқувчини дарсга киритимсалиги ёки дарсдан чиқариб юбориши мумкинми?

ЖАВОБ:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруғида мазкур меъёрлар белгиланган.

Педагог ва ходимларга таълим муассасасида қуйидагилар тақиқланади:

 жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини, қадр-қимматини камситиш, руҳий, жисмоний ва бошқа зўравонлик кўрсатиш;

 ўқувчиларни дарс машғулотларидан сабабсиз чиқариб юбориш ёки киритмаслик;

 “Чиқиш” қўнғироғи чалингандан кейин ўқувчиларни сабабсиз синф хонасида ушлаб туриш;

 дарс машғулотларида диний ташвиқот олиб бориш;

 таълим муассасасига спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда келиш;

 таълим муассасасининг ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ҳамда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш;

 муассаса ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирларни ташкил этиш;

 таълим муассасаларида ўтказиладиган барча тадбирлар ва уларга тайёргарлик ишларини дарс машғулотлари вақтида ўтказиш.

❗️Хулоса қиладиган бўлсак, ўқувчиларни дарсдан сабабсиз чиқариб юбориш ёки дарсга сабабсиз киритмаслик мумкин эмас.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 12 Noy, 23 da maqola yozgan. | 72 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing