35 ko'rilgan
Ўқитувчи ўз синфларида пуллик репититорлик қилишга ҳақлими?

@Yurist_Xizmati 4256-савол:

Boshlang'ich sinf o'qituvchilari o'z sinflarida pullik repititorlik qilishga haqlimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❌ Йўқ, ўқитувчилари синфларда ўзлари мустақил репитирорлик қила олишмайди.

Бу вазиятда сиз 2 хил йўл тутишингиз мумкин. Ё репититор сифатида шартнома имзолайсиз ёки шу курсни мактаб ташкил этадиган усулни танлайсиз.

1⃣ Биринчи ҳолатда 3 томонлама ижара шартномасини имзолайсиз. Вазирлар Маҳкамасининг 2009-йил 8-апрелдаги 102-сон қарорига иловада тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом 17-бандига кўра Ижара шартномаси ижарага берувчи, ижарага олувчи ва балансда сақловчи ўртасида тузилади.

Бунда ижарага берувчи — Қорақалпоғистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Давлат мулкини ижарага бериш марказлари;

Ижарга олувчи – репититор яъни сиз.

Балансда сақловчи – мактаб ҳисобланади. Мактаб ўзига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган бинодан фақат белгиланган мақсадлардагина фойдаланишга ҳақли. Агар у бинони ёки унинг бир қисмини ижарага берса, унда албатта ҳудудий ижара марказлари билан 3 томонлама шартнома имзолаши шарт.

 

Биринчи усулда фаолият юритиш учун ЯТТ очишингиз ёки ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

2-усул. Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 22-апрелдаги 343-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низомга мактабларда ташкил этиладиган қўшимча таълим беришга қаратилган пуллик таълим хизматлари мактабларнинг ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича мактаб директори ва ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида тузиладиган шартнома асосида кўрсатилади.

Шунингдек, низомнинг 8-бандига кўра буюртмачилар томонидан келиб тушадиган маблағлар (лекин 50 фоизидан кам бўлмаган миқдори) ўқитувчиларга ҳақ тўлашга йўналтирилиши мумкин. Бунда қонунчиликда белгиланган солиқлар ва йиғимлар мазкур суммадан чегириб олинади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 26 Noy, 23 da maqola yozgan. | 35 ko'rilgan