38 ko'rilgan
ИККИТА ОИЛАМ БОР, ҚАНЧА АЛИМЕНТ ТЎЛАШИМ КЕРАК?



Ассалому алейкум хурматли юристлар менинг саволим: шаърий никохимдаги ишли аелимдан 2 нафар вояга етмаган оталикга олинган фарзандим бор. Қонуний никохимдаги ишсиз аелимдан ҳам 2 нафар вояга етмаган фарзандим бор. Ўзим ҳам ишлиман. Шарий никохимдаги аёлимни моддий таъминлаб тураман, унинг номига кредитга уй олганимиз лекин алиментга бермоқчи. Шунда юқоридагиларни хисобга олинса иш ҳаққимга нисбатан нечи фоиз алимент пули белгиланади, ёки иш ҳаққим хар ой ўзгариб туриши  сабаб суддан маълум бир сумма белгилашини сўрасам қанча белгиланади

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Қанча белгиланишини аниқ айта олмаймиз. Лекин энг ками ҳар бир болага 278 000 сўмдан  кам белгиламайди.

❗️Қаранг! Оила кодекси 96-моддасига мувофиқ, ҳар бир ота-она фарзанди учун алимент тўлашга мажбур ҳисобланади.

ОК 99-моддасига мувофиқ алимент ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг:
•  бир бола учун — тўртдан бир қисми;
•  икки бола учун — учдан бир қисми;
•  уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, нормада иш ҳақи ва бошқа даромадлар жумласи келтирилган.

✅ Шундай экан, сиз топган даромадингизнинг 1/3 қисми миқдорида алимент тўлашингиз керак, агар фақат шаръий никоҳдаги аёлингизгина алимент ундириш учун судга мурожаат қилса. Агар қонуний хотинингиз ҳам мурожаат қилса, унда суд жами фарзандлар учун даромадингизнинг ярмини алимент тўлови учун қаратиши мумкин. Бунда ҳар икки оилангиз учун тегадиган миқдорни алоҳида белгилайди.

Энди қаранг! 99-модда иккинчи қисмига кўра ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

❗️Бу миқдор бугунги кунда  бир бола учун алимент миқдори 278 минг сўмдан кам бўлмаслиги керак.

‍ Бунда ОК 101-моддасига мувофиқ ота-онадан вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига ундириладиган алиментнинг миқдори суд томонидан алимент тўлаши шарт бўлган ота-онанинг оилавий ва моддий аҳволи ҳисобга олиниб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади. Шундай экан сиздаги вазиятда алимент қатъий миқдорда белгиланиши мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 18 Yan da maqola yozgan. | 38 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing