61 ko'rilgan
Нотариус, васиятномани тасдиқловчи бошқа мансабдор шахслар мерос очилгунгача васиятномага оид маълумотларни ошкор қилиши мумкин эмас.

     ❕ Васият қилувчи васиятноманинг ижро этилишини васиятномада кўрсатган, меросхўр ҳисобланмайдиган шахсга топшириши мумкин. Бу шахснинг васиятноманинг ижро этувчиси бўлишга розилиги унинг ўз қўли билан васиятномага ёзган устхатида ёки васиятномага илова қилинган аризасида акс эттирилиши лозим.

     ▶️ Меросхўрлар ўзаро келишиб, васиятноманинг ижросини меросхўрлардан бирига ёхуд бошқа шахсга топширишга ҳақлидирлар. Бундай келишувга эришилмаганда, васиятномани ижро этувчи бир ёки бир неча меросхўрнинг талаби билан суд томонидан тайинланиши мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 25 Dek, 23 da maqola yozgan. | 61 ko'rilgan