107 ko'rilgan
⚡️2024 йил 1 январдан бошлаб Ички ишлар вазирлиги тизимидаги тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ойлиги оширилади.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.05.2022 йилдаги ПФ-136-сонли фармонининг 1-бандида  2022 йил 1 июндан бошлаб давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларининг ойлик лавозим маошлари:

      олий ва биринчи малака тоифаларига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун — 15 фоизга;

     иккинчи малака тоифасига эга бўлган ва тоифага эга бўлмаган, шунингдек, бошқа тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун — 10 фоизга;

     тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимлари учун — 15 фоизга оширилади.

     Бунда, тиббиёт муассасаси ходимларининг тариф ставкаларини ҳисоблаш амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициентларини тегишинча 1,15 ва 1,1 баробарга кўпайтириш орқали амалга оширилиши белгиланган.

     Мазкур бандда белгиланган қоидалар 2024 йил 1 январдан бошлаб Ички ишлар вазирлиги тизимидаги тиббиёт ва фармацевтика ходимларига (махсус ва ҳарбий унвонга эга бўлган ходим ҳамда ҳарбий хизматчилардан ташқари) нисбатан ҳам татбиқ этилиши белгиланган.

     Шу асос билан Ички ишлар вазирлиги тизимидаги тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ойлиги оширилади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 24 Dek, 23 da maqola yozgan. | 107 ko'rilgan