62 ko'rilgan
#Биласизми

 Қонунчиликка кўра, давлат фуқаролик хизматчиси Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга ҳақли эмас.

❕ Бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар, шунингдек давлат фуқаролик хизматига киришдан олдин олинган ва ошкор қилинган мол-мулк мустасно.

⚠️ Шунингдек, давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариши мумкин эмас.

 Бундан акциядорлик жамиятларининг эркин муомалада бўлган акцияларига қонунчиликда белгиланган талаблар доирасида эгалик қилиш ҳоллари мустасно.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 16 Dek, 23 da maqola yozgan. | 62 ko'rilgan