41 ko'rilgan
❗️ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИ СОДИР ҚИЛИБ ВОҚЕА ЖОЙИДАН ҚОЧИБ КЕТИЛСА НИМА БЎЛАДИ?

⚡️САВОЛ;

"Авария" содир қилиб, ўша жойдан қочиб кетган шахсга қандай чора кўрилади

⚡️ЖАВОБ;

МЖТКнинг 137-моддасига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши, агар ушбу йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 14 Dek, 23 da maqola yozgan. | 41 ko'rilgan