42 ko'rilgan
❗️ТУҒИЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ГУВОҲНОМА ЙЎҚОЛИБ ҚОЛСА НИМА БЎЛАДИ?

⚡️САВОЛ;

Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома йўқолиб қолса уни такрорий олиш мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ;

Ҳукуматнинг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари”га кўра, далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси сақланаётган ФҲДЁ органи манфаатдор шахсларнинг аризаларига кўра ва тегишли далолатнома ёзувлари асосида такрорий гувоҳномалар беради.

 Туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар фуқаролик ҳолати далолатнома ёзуви қайд этилган тегишли шахснинг ўзига, унинг ота-оналарига ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишонч қоғозлари асосида бошқа шахсларга берилади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 13 Dek, 23 da maqola yozgan. | 42 ko'rilgan