31 ko'rilgan
ҚАЙНОНАНИ ЙИҒЛАТМАНГ

Келинпошшолар қаранг,

Ҳар кимнинг айтари бор,

Қайнонани йиғлатманг,

Келиндан қайтари бор.

Чопинг шимариблар енг,

Қадри осмонларга тенг,

Нима деса лаббай денг,

Келиндан қайтари бор.

Боғлардан тикон терманг,

Қош чимириб, қад керманг,

Тилингизга эрк берманг,

Келиндан қайтари бор.

Қаранг доим кўнглига,

Оғир ботманг дилига,

Ёмонламанг ўғлига,

Келиндан қайтари бор.

Ҳаёт дарсин ўққан у,

Ғамлар қаддин буккан у,

Ёрингизни туққан у,

Келиндан қайтари бор.

Ҳамма ёқ бўлсин тоза,

Синмасин товоқ, коса,

Эъзозланг роса, роса,

Келиндан қайтари бор.

Ой бўлинг, тўлин бўлинг,

Юзлари сўлим бўлинг,

Оқила келин бўлинг,

Келиндан қайтари бор
Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 11 Dek, 23 da maqola yozgan. | 31 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing

SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sherlar va hikoyalar bo'limida 25 Yan da maqola yozgan. | 55 ko'rilgan