50 ko'rilgan

⁉️ Қандай ҳолатларда Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланмайди?

     Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилмайди:

     ишдан ёки бошқа вазифалардан бўйин товлаш мақсадида ўз саломатлигига атайлаб зиён етказган ёхуд ўзини касалликка солганда;

     гиёҳвандлик ёки мастлик билан боғлиқ ҳаракатлар оқибатида, шунингдек, спиртли ва гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш натижасида касалликка чалинганда (жароҳатланганда);

     жиноят содир қилиш вақтида жароҳатланганда;

     суд қарори асосида мажбурий даволанишга юборилганда (руҳий касаллардан ташқари);

     ҳибсда бўлган даврда;

     суд-тиббиёт экспертизасидан ўтиш даврида.

      ❓ Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қанча миқдорда берилади?

     Нафақа одатда ходимнинг иш стажидан келиб чиқиб ҳисобланади.

     Қуйидаги ходимларга нафақа иш стажидан қатъи назар иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида берилади:

     ишлаётган 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига;

     байналминал жангчиларга ва уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга;

     қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимларга;

     Чернобил АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга;

     Чернобил АЭСдаги авария натижасида эвакуация қилинган, қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимларга;

     меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган ходимларга.

     Ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар (сил, онкология касалликлари, хатарли ўсимталар, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, ОИВ/ОИТС, мохов (лепра) касаллиги, руҳий касалликлар) бўйича ҳисобда турган ходимларга нафақа қуйидаги миқдорларда тўланади:

     – умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида;

     – умумий иш стажи 5 йилдан 8 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;

     – умумий иш стажи 5 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида.

     Бошқа ходимларга нафақа қуйидаги миқдорларда тўланади:

     – умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга ҳамда 21 ёшга етмаган чин (сағир) етимларга иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;

     – умумий иш стажи 8 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида.

     

Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 03 Dek, 23 da maqola yozgan. | 50 ko'rilgan