52 ko'rilgan

⁉️ Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қачон берилади?

     Нафақа қуйидаги ҳолатларда берилади:

     – вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);

     – санаторий-курортларда даволанганда;

     – касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;

     – карантинда;

     – сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;

     – меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.

     ❓ Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси йўқолса нима қилиш керак?

     Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тайинлаш учун фақат вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (касаллик варақаси) асос бўлади.

     Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси йўқолганда, нафақа, унинг дубликати асосида берилади.

     Нафақа вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган ёки ходимга ногиронлик белгилангунгача бўлган давр учун, ҳатто бу даврда ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам берилади.

     Ходимнинг меҳнатга қобилиятсизлик вақти унинг йиллик таътил (“отпуск”) даврига тўғри келиб қолса, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча кунлар учун нафақа тўланади.

     

Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 01 Dek, 23 da maqola yozgan. | 52 ko'rilgan