92 ko'rilgan

#Тезкор

⚡️⚡️Энди метрода кафтни сканерлаш орқали тўлов қилиш мумкин бўлади

Ушбу амалиёт илк марта синов тариқасида Тошкент метрополитенининг “Халқлар дўстлиги” бекатида ишга туширилди. Бунда кафт сканер устига тутилади ва тизим идентификация қилади. Шундан сўнг автоматик тарзда тўлов ечиб олинади. 

Бунинг учун дастур орқали шахсий маълумотларни киритиш зарур. Жамоат транспорти фойдаланувчилари учун мобил илова ҳам ишга туширилган. Мобил илова орқали виртуал карта очилиб, пул маблағи билан тўлдирилади. Шундан сўнг тўлов учун кафт кифоя қилади ва ҳеч қандай интернетсиз, карта ёки QR-кодли чекларсиз тўловни амалга ошириш мумкин бўлади.

Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 03 Dek, 23 da maqola yozgan. | 92 ko'rilgan