105 ko'rilgan
❗️Энди солиқчилар устидан "прямой" судга чиқиш мумкин бўлади.

Ҳозирги қонунчилик бўйича тадбиркорлар сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити натижаларидан норози бўлса, уларнинг шикоятлари дастлаб юқори турувчи солиқ органи томонидан кўриб чиқилиши, шундан кейингина судга шикоят қилишлари мумкин.

Бугун Сенат томонидан маъқулланган қонунга кўра, тадбиркорлик субъектларига бундай солиқ текширувлари натижаларидан норози бўлган тақдирда, солиқ органининг қарори устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилмоқда.

Бу қонуннинг асосий ташаббускори Адлия вазирлиги бўлганини эслатиб ўтамиз.

P/S: эътибор беринг, бу ўзгариш ҳали кучга кирмаган, сабаби, уни ҳали давлат раҳбари ҳам тасдиқлаши керак. Тасдиқланиб, расман эълон қилинганидан кейин кучга киради.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 07 Yan da maqola yozgan. | 105 ko'rilgan