51 ko'rilgan

Бола боши билан йиқилганда, ота-оналар эътибор қилиши лозим бўлган ҳолатлар! 

✍️ Шифокор Нозима Ўринова:

Болалар бош суяги жуда қаттиқ бўлиб, мияни жароҳатлардан ҳимоя қилиб туради. Айнан шу суяклар туфайли мия зарарланмай, асосан бошнинг устки қоплами зарба ейди.

 

☑️ Бунинг аломатлари қуйидагилар:

-Терининг ёрилиши

-Шишлар пайдо бўлиши

-Теридан қон оқиши

-Терининг кўкариши. 

☑️ Бу аломатлар жиддий бўлмаса, одатда оддий муолажалар ёрдамида ўтиб кетади. 

☑️ Қуйидаги аломатлар кузатилса, дарров тез ёрдамга мурожаат қилиш лозим. 

➖Бола йиқилгандан сўнг индамай қолса,

➖Бола танасини тута олмаётган бўлса,

➖Хуруж тутса,  гапириши,  ҳаракат қилишида ўзгаришлар кузатилса,  қайт қилиш, нафас олишга қийналса, бу ҳолатлар мия чайқалиши белгилари бўлиши мумкин.

Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 03 Dek, 23 da maqola yozgan. | 51 ko'rilgan