61 ko'rilgan

Мактаб раҳбарияти педагоглардан тўгарак ташкил этишни талаб қилиши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4262-савол:

Assalomu -alaykum men maktabda boshlanģich sinf õqituvchisiman õzim rahbarlik qilayotgan sinfimda 14 soat dars õtaman 4 soat darsim 2sinfda jismoniy tarbiya fanidan menga maktab rahbarlari jismoniy tarbiya fanidan tõgarak õtasan deb talab qõyayabdi bu qanchalik tõģri?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❌ Бу ҳолатда тўгарак ўтишни сиздан талаб қилиш нотўғри.

Қаранг! Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 16.08.2023 йилдаги 247- сонли буйруғи ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 01.07.2021 йил 206-сонли буйруғига асосан ўқитувчиларнинг лавозим мажбуриятлари белгиланган. 

❗️Мазкур мажбуриятлардан бири ўқитувчининг ўз фани доирасида тўгарак ташкил этишидир.

❗️Шунга кўра, сиз ҳам ўз фанинингиз юзасидан тўгарак ташкил этиш мажбуриятини бажаришингиз лозим.

‍♂️ Яъни сиз бошланғич синф ўқитувчиси бўлсангиз, бошланғич синфлардаги фанлардан тоғарак ташкил этишингиз тўғри бўлади. Бироқ жисмоний тарбия фандан фақат шу фан ўқитувчилари тўгарак ташкил этиши лозим деб ҳисоблаймиз.

Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 01 Dek, 23 da maqola yozgan. | 61 ko'rilgan