51 ko'rilgan

❗️Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга 50 фоиз кўпроқ стипендия берилади

Қонунчиликка кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат боғчалари ва мактабларга навбатга қўйилмасдан жойлаштирилади.

✅ Уларга техникум, коллеж, академик лицей ёки ОТМда ўқиётганда ҳар ўқув йилида 1 маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 650 минг сўм) миқдорида субсидия берилади.

✅ Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишни давлат ОТМларида давом эттирганда уларга стипендия 50 фоизга оширилган ҳолда тўланади.

Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 01 Dek, 23 da maqola yozgan. | 51 ko'rilgan