47 ko'rilgan
#Амал_қилинг

 Қонунчиликка кўра, меҳнат интизоми деб барча ходимларнинг меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, жамоа келишувларига, жамоа шартномасига, шунингдек ички меҳнат тартиби қоидаларига, бошқа ички ҳужжатларга ва меҳнат шартномасига мувофиқ белгиланган хулқ-атвор қоидаларига мажбурий бўйсуниши тушунилади.

 Интизомий жавобгарлик ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилганлиги учун юзага келадиган ва ушбу ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилишида ифодаланадиган юридик жавобгарликдир.

 Ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 29 Noy, 23 da maqola yozgan. | 47 ko'rilgan