56 ko'rilgan
⁉️ Меросда хотиннинг (эрнинг) ҳуқуқи қандай?

     Никоҳ давомида олинган мол-мулк эр ва хотиннинг умумий мулки ҳисобланади. Масалан, 5 кишилик оила (3 та фарзанд, эр ва хотин)да эр вафот этди. Банкда унинг номига очилган омонатда 500 млн сўм маблағ қолди. Ушбу омонат эрнинг номига очилган бўлса-да, пуллар никоҳ даврида орттирилганлиги сабабли умумий мулк бўлиб, унинг тенг ярми: 250 млн сўм хотиннинг улуши ҳисобланади. Шунда умумий мулкдан хотиннинг улуши чегириб ташланиб, қолган 250 млн сўм меросхўрлар ўртасида бўлинади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 28 Noy, 23 da maqola yozgan. | 56 ko'rilgan