51 ko'rilgan
❗️1 ноябрдан бошлаб

айрим тўловлар миқдори оширилган

 Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига кўра, 2023 йил 1 ноябрдан бир қатор тўловлар миқдори оширилган.

➖Унга кўра ҳозирги кунда:

✅ Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари(РЎДРБ) учун БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида (илгари БҲМнинг 1,5 миқдори эди);

✅ Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида (илгари БҲМнинг 75 фоизи эди);

✅ Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида (аввал БҲМнинг 1 баравари бўлган);

✅ Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида (бунгача БҲМнинг 50 фоизи миқдорида эди).

➖ Шунингдек:

 йўқотилган бир дона ёки бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги бир жуфт РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида ундирилади;

 йўқотилган бир дона РЎДРБ (мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида ундирилади;

 РЎДРБни ўн икки ой муддатдан сўнг яна бир йил муддатга сақлаганлик учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида ундирилади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 26 Noy, 23 da maqola yozgan. | 51 ko'rilgan