37 ko'rilgan
❓Қон босими нега “ўйнайди”?

 Айрим кишиларда кўпинча қон босими кескин пасайиб, баъзан кўтарилиб кетади. Ҳар икки ҳолатда ҳам инсон ўзини ёмон ҳис қилади. Бунга эса одатда қон томирларининг кенгайиши ёки торайиши сабаб бўлади.

‍♂️ Қолаверса, меъёрдан кўп қаҳва ичиш, стресс ва ортиқча ақлий юкламали иш, сурункали уйқусизлик, эндокрин ўзгаришлар, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, психо-эмоционал бузилишлар ва об-ҳаво ўзгариши ҳам қон босимининг тез-тез “ўйнаши”га олиб келиши мумкин.

Аёлларда ҳайз олди синдроми, ҳомиладорликнинг муайян босқичлари, гормонал ўзгаришлар ва нотўғри овқатланиш сабабли бундай ҳолат кузатилади.

‍⚕️Шу боис, аввало, шифокорга мурожаат қилиш лозим. Мутахассис томонидан тайинланадиган диагностик текширувлар эса бундай беқарорликнинг асл сабабини аниқлашга ёрдам беради.
Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 20 Noy, 23 da maqola yozgan. | 37 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing